0:17 | 07.07.22
Альянс бош котиби ўринбосари бу бўйича маълумот берди
NATO ўз ҳарбий базаларини Швеция ва Финляндия ҳудудига жойлаштиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда альянс бош котиби ўринбосари Мирча Жоанага таяниб, «Reuters» хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин бу икки давлатнинг альянсга аъзолиги хавф туғдирмаслиги, бироқ NATO базаларининг у ерда жойлаштирилиши қаттиқ қаршиликка дуч келишини айтганди. Финляндияда шаҳар мери эса мамлакатда хавфсизлик учун NATO базасини қуришни таклиф қилган. Россия давлат Думаси спикери бунга жавобан базалар аҳоли учун хавф туғдириши, чунки нишон душман объектларига қаратилишини айтган.
«Биз бу икки давлатда NATO базаларини ўрнатишни режалаштирмаяпмиз, мамлакатлар кучли миллий кучларга эга. Улар ўзларини ҳимоя қилиш қобилиятига эга. Ҳозирда биз бу икки давлатда NATO базаларини жойлаштириш ниятимиз йўқ, чунки булар ҳарбий ва стратегик етуклик даражаси жуда юқори бўлган давлатлардир», — деган NATO бош котиби ўринбосари.
Аввалроқ Россияда NATO билан можаро эҳтимоли ортиб бораётгани маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: