14:05 | 07.06.22

                       

NATO Туркияда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Альянс ҳозирда Болтиқбўйи мамлакатларида машқлар ўтказмоқда

Туркияда 20-28 июнь кунлари NATO’нинг Ramstein Dust II-2022 (RADU II-22) ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.

Фото: «Global Village Space»

Мамлакат Миллий мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқлаган. Шимолий Атлантика алянсининг ҳарбий манёврлари Туркиянинг Кониядаги 3-асосий реактив базасида бўлиб ўтади. Машғулотлар Кония базасида ҳаво операцияларини муваффақиятлии бажаришга ёрдам берувчи «Anatolian Eagle 2022» халқаро ўқув курси билан биргаликда ўтказилади.

NATO Болтиқ денгизида АҚШ бошчилигидаги деярли икки ҳафталик «BALTOPS 22» ҳарбий-денгиз машқларини бошлаган. Унга 16 мамлакат, жумладан, Финляндия ва Швециядан 7 минг нафардан ортиқ ҳаво ва денгиз пиёдалари қатнашмоқда.

Аввалроқ NATO Украинадаги уруш қандай ҳолатда тугашини маълум қилганди. Шунингдек, яна бир давлат Финляндия ва Швециянинг NATO’га қўшилишига қарши чиққанди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: