15:00 | 19.01.24

                       

Навоий ва Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан «Бизнесни ривожлантириш банки» АТ Навоий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Д.Қ.» МЧЖ масъул шахслари қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига ускуналарни тўлиқ олиб келмасдан, кредит маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «У.А.» хусусий корхонаси раҳбари К.Ш. ва бошқалар АТ «Халқ банки» Узун филиалидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, жами 741,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўзгалар номига кредит олган фирибгар қўлга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: