20:12 | 06.05.24
Навоийда чўпон жарликка тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Навоий вилоятида чорва молларини боқаётган чўпон жарликка тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудидаги «Оқ тоғ» тизмасига фуқаро чорва молларини боқиш учун борган. У тўсатдан жарликка тушиб кетган. Навоий вилояти ФВБга унга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ҳодиса жойига ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро жароҳат билан топилган. Уни махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида жарликдан олиб чиқиб, шифохонага жўнатишган. Шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: