11:07 | 25.12.23
Портлаш содир бўлган пайтда автомобил ичида ҳайдовчи ва унинг 3 ёшли фарзанди бўлган.
Навоий вилоятида кеча, 24 декабр соат 09:50 ларда фуқаро Ф.Д. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинанинг газ баллони портлади. Ҳодиса Қизилтепа туманидаги «Бургер» кафеси олдидаги автотураргоҳда юз берган, деб маълум қилди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Автомашинага ўрнатилган «Метан газ» балони портлаб кетиши оқибатида ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 ёшли вояга етмаган фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: