19:17 | 04.12.23

                       

Ғофур Раҳимов ким? — Ўзбекистонда ўтказилаётган «зарбдор 40 кунлик»

Ғофур Раҳимов ҳақида маълумотлар, фотолар ва биография

Декабр ойи Ўзбекистон жиноят олами вакиллари учун «қўрқинчли тушдек» ўтмоқда. Сўнгги кунларда мамлакатдаги кўплаб криминал авторитетлар ҳибсга олинмоқда. Улар орасида Бахтиёр Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва Салим Абдувалиевлар (Салимбойвачча) ҳам бор.

Бироқ, ижтимоий тармоқда яна бир қатор шахслар қидирувга берилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқаган. Жумладан Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти Ғофур Раҳимов ҳам қидирувда экани иддао қилинган.

Ғофур Раҳимов.
Фото: prassports.kz

Bugun.uz‘ning ишончли манбаси Ғофур Раҳимовнинг қидирувга берилганини рад этди. Раҳимов бир вақтнинг ўзида Халқаро бокс кенгаши (WBC) олий кенгаши аъзоси ҳам ҳисобланади.

Ғофур Раҳимов ким?

Ғофур Раҳимов — 1951 йил 22 июл куни Тошкентда таваллуд топган. Бокс Федерацияси раҳбари. Расмий доираларда спорт арбоби ва хайриячи сифатида кўрилади. Баъзи манбаларнинг иддао қилишича, Гофур Раҳимов Шарқий Европа криминал олами вакиллари билан алоқадорлиги айтилади.

Ғофур Раҳимов.
Фото: CentralAsia.media

Раҳимовга алоқадорлиги айтилаётган маълумотлар қуйида кетма-кетлик билан жойлаштирилган:

  • 1958 йил – бокс бўйича спорт мактаб-интернатида ўқиган.
  • 1968 йил – Совет Армияси сафида мажбурий хизмат.
  • 1975 йил – Палмиро Тоглиатти номидаги Ленинград муҳандислик-иқтисодиёт институтида муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича ўқиган.
  • 1975-1986 йиллар – Ўзбекистон ССР Савдо вазирлигида, бир вақтнинг ўзида «Динамо» марказида бокс бўйича мураббий сифатида ишлаган.
  • 1986-1990 йиллар — АКАМП ижтимоий ҳаракатида иштирок этиш.

АКАМП —кооперативлар, акциядорлик ва кичик корхоналар бирлашмасидир.

  • 1990-1993 йиллар — Европа бизнес ҳамкорлари билан биргаликда экспорт-импорт компаниясини ташкил этган.
  • 1993-1998 йиллар – Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти.
  • 1998 йилдан – Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA) Ижроия қўмитаси аъзоси, AIBA бизнес комиссияси раиси.
  • 1999 йилдан – Марказий Осиё минтақасидан Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти ва Марказий Осиё зонаси раиси.
  • 2001 йилдан – Ўзбекистон МОҚ вице-президенти. (2005 йилда қайта сайланган).
  • 2002 йилдан – Халқаро бокс федерацияси (AIBA) вице-президенти,
  • 2003 йил – Осиё Олимпия Кенгашининг Фахрий ордени билан тақдирланган.
  • 2004 йилдан – Республика «Меҳржон-Спорт» хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.
  • 2006 йилдан – Халқаро бокс федерацияси (AIBA) ижрочи вице-президенти.
  • 2007 йилдан – Осиё бокс федерацияси президенти.
  • 2010 йилда AIBA Конгрессида 95 нафар AIBA аъзосининг овози билан у Осиё бокс конфедерацияси президенти лавозимига сайланган.
  • 2012 йил феврал ойида АҚШ Молия вазирлиги томонидан «Биродарлар давраси»га аъзолиги иддао қилинган.
  • 2018 йил 28 январда у AIBA халқаро бокс федерацияси президенти этиб сайланди.

Шунингдек, Раҳимов 2007 йилда 2014 йил ўтказилиши режалаштирилган Қишки Олимпиада ўйинлари пойтахти сайловларида Сочи номзодига катта ёрдам кўрсатган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: