17:39 | 04.12.23
Салим Абдувалиев биографияси ва фотолар
Ҳозирда Ўзбекистонда «зарбдор 40 кунлик» тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон жиноят олами вакиллари ва уларга алоқорликда гумон қилинган шахслар қўлга олинмоқда. Қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Салимбой Абдувалиев ҳам бор.
Салимбой Абдуллаев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олиниб, ўз уйидан олиб кетилган. Абдувалиевга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари юзасидан айблов қўйилган ҳамда мутассадди идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳам ўтказилаётган бўлиши мумкин.
Салимбой Абдувалиев ким?
Салимбой Абдувалиев — 1950 йил май ойида Фарғона вилоятининг Тошлоқ қишлоғида туғилган. Отаси колхоз раиси бўлган. Салимбойнинг этник келиб чиқиши бироз баҳсли масала. У ўзини ўзбек деб атаса-да, Салимбойнинг отаси, Қирғизбай Абдувалиев қозоқ бўлганлиги иддао қилинади.
Салим Абдувалиев спортнинг эркин кураш тури бўйича беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.
Салимбой спортни тарк этгач заводда ишлаган. Кейинчалик юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлади. 1990-2000 йилларда Салимбой Михаил Чернийнинг алюминий бизнесидаги шериги бўлган. Шунингдек, у Анатолий Биковнинг Красноярск ўлкасидаги сайловларда иштирок этишига ҳам ҳомийлик қилгани айтилади.
Салимбой Абдувалиев 2006 йилда «Ҳокимликларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш: Россия ва Ўзбекистон Республикаси тажрибасини умумлаштириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Салимбой Абдувалиев Ўзбекистоннинг норасмий нуфузли кишиларидан бири сифатида кўрилади. У ўн йилдан ортиқ вақт давомида болалар ва ёшлар курашини ривожлантириш учун молиявий жиҳатдан қўллаб келмоқда.
Салимбой Абдувалиев Россиялик тадбиркорларнинг аксари билан дўстлик муносабатларига эга эканлиги иддао қилинади. Улар орасида асли тошкентлик ака-ука тадбиркорлар Лев ва Михаил Чернийлар ҳамда Александр Карелинлар ҳам бор.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: