17:38 | 04.12.23

                       

Ғофур Раҳимов қидирувга берилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Шунингдек, Равшан «Золотой» лақаби билан танилган Бутунжаҳон ногиронлар фондининг раҳбари Равшан Муҳитдинов ҳам қидирувда экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти – Халқаро бокс кенгаши (WBC) олий кенгаши аъзоси Ғофур Раҳимовнинг қидирувга берилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. Bugun.uz ишончли манбаси Ғофур Раҳимов қидирувга берилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Bugun.uz манбаси, шунингдек, Бутунжаҳон ногиронлар фондининг раҳбари Равшан Муҳитдинов (Равшан «Золотой») қидирувга берилгани ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда унинг қидирувга берилгани билан боғлиқ хабарлар ҳам болалаганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказаётгани маълум қилинганди.

Шундай рейдлар давомида «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: