12:21 | 20.05.24
Самарқандда Nexia-2 устунга бориб урилиши оқибатида иккига бўлиниб кетди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда (видео).
Самарқанд вилоятида 18 май куни Nexia-2 устунга урилиб, икки қисмга бўлиниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ҳодиса соат 23:00 да«Хўжадониёр» маҳалласининг Каримов кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомашинани йўлнинг ўнг четидаги устунга уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар мавжуд. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: