17:11 | 17.05.24
Ўртоқларига мақтаниш учун мактабга ўйинчоқ пичоқ олиб келган боланинг ота-онаси жазоланди
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган мактабга ўйинчоқ пичоқ олиб келган ўқувчи видеоси юзасидан маълумот берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 6 май кунида содир бўлган. 187-мактабнинг 11-«Ж» синф ўқувчиси И.Ж. мактабга ўртоқларига мақтаниш мақсадида пичоқ кўринишидаги ўтмас жисм (ўйинчоқ) олиб келган ва танаффус вақтида атрофидагиларга кўрсатган.
Ушбу ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси мактаб маъмурияти томонидан чақиртирилган, маҳалла инспектори иштирокида йиғилиш ўтказилган. Ўқувчининг қилган хатти-ҳаракати юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ота-онага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: