13:09 | 20.05.24
Яккасаройдаги боғча гигиеник талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Ҳудудда 3 соат давомида электр бўлмагани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги 369-боғчанинг санитар ва гигиеник талаблар даражасида эмаслиги ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Санепидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Яккасарой туман бўлими вакиллари билан ҳамкорликда 369-сонли қўшма турдаги ДМТМнинг фаолияти, соғлом овқатланишнинг ташкил этилиши, санитария ва гигиеник талабларига қай даражада амал қилинаётганлиги даражаси ва бошқа шароитлар текширилган. Унга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятида айрим камчиликлар аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Ўрганиш жараёнида Яккасарой тумани электр тармоқ РEСи томонидан 2024 йилнинг 24 апрель куни «Армуғон» МФЙ ҳудудида электр энергияси айрим сабабларга кўра ўчирилган ва 3 соат давомида электр бўлмаган.
«Шунингдек, 4-ўрта (махсус) гуруҳида болалар ётоқ матраси 3 таси санитария ҳолати талабига жавоб бермаганлиги аниқланди ва бу ҳолат бартараф қилинди. Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳ ва бинолари ўрганилганида бинонинг биринчи қаватида девор қисмида чакки ўтганлиги кузатилган.
Видео лавҳада кўрсатилган камчиликлар юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: