21:13 | 03.12.23

                       

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

У товламачилик қилиш ва кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаларини сақлашда айбланмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Жумладан, «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ҳам қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.

Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланган.

  • Жумладан 1971 й.т. Қудратуллаев Бахтиёр Зафарович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);
  • 1980 й.т. Шарипов Дилшод Тулкинович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
  • 1972 й.т. Мирзаханов Анвар Бабаражабович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Б.З.Қудратуллаев, А.Б.Мирзаханов, Д.Т.Шариповлар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Bugun.uz «Бахти Ташкентский» ва бир нечта жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани, шунингдек, уларнинг ушланишига товламачилик сабаб бўлгани ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: