12:24 | 04.12.23

                       

Ўзбекистондаги ягона «вор закон» қўлга олинди

Ўзбекистон жиноят олами ҳақида маълумотлар

Ўзбекистонда жиноят олами вакиллари қамоққа олинмоқда. Жумладан, куни кеча Ўзбекистондаги ягона «вор закон», яни қонун оғриси ҳисобланган шахс Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди. Қудратуллаев Ўзбекистонда «Бахти Ташкентский» номи билан машҳур.

Бахти Ташкентский.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 1 декабр куни Тошкент шаҳрида жиноят олами вакилларини ҳибсга олиш амалиёти бошланди. Шу куни Бахти Ташкентский ва яна 200 га яқин жиноят олами вакиллари ушланган.

Бу тадбирлар Қозоғистонлик реппер Jah Khalib концертида юз берган тартибсизликлар кетидан рўй берди. Юзага келган тартибсизликлар фонида Bugun.uz Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи ишдан олинганини айтди.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Ўзбекистонда «зарбдор 40 кунлик» тадбири ўтказилаётгани хабар қилинди.

Bugun.uz нашри ҳолатга аниқлик киритиб, Тошкентда жиноят олами вакилларининг қўлга олинишига товламачилик, қимор ўйинлари ва бошқа қунунбузарликлар сабаб бўлганини аниқлади.

3 декабр куни Бахти Ташкентский қўлга олингани ҳақида расмий маълумот берилди.

Бахти Ташкентский ким?

Қудратуллаев Бахтиёр Зафарович — (Бахти Ташкентский) 1971 йилнинг 14 октябр куни Тошкент шаҳрида туғилган. Қудратуллаев 1997 йилда «тож»ни, яъни «вор закон» статусини олгани иддао қилинади. Россиялик энг нуфузли мафия аъзоси Дед Хасан Қуратуллаевнинг «чўқинтирган отаси» сифатида таъкидланади.

Бахтиёр Қудратуллаев.
Фото: кадр

Бахтиёр Қудратуллаев «Бахти Ташкентский» номини «Тож»га эга бўлгач қабул қилган. Постсовет давлатларида қонун ўғриларининг асосий мақсади ўз мамлакатида жиноий дунёни бирлаштириш ва унда ўз тартибини ўрнатиш бўлиб келган. Дед Хасан ҳам Россияда шу мақсадни кўзлаган ҳолда фаолият юритган.

Бахтиёр Қудратуллаев Ўзбекистонда бу амалиётни қўллай олмаган. Сабаби, Ўзбекистон биринчи маъмурияти мамлакатда жиноят олами вакилларига ўрин қолдирмаган эди. Шу сабаб, Қудратуллаев Россияга кўчиб кетишга мажбур бўлган, — дейилади бир қатор манбаларда.

Бахтиёр Қудратуллаев илк бор 2008 йилда гиёҳванд моддалар сақлагани учун ҳибсга олинган эди. У тергов изоляторида олти ой ўтириб, шундан сўнг Ўзбекистонга депортация қилинган. Бахтиёр Қудратуллаев Россияда қилган жинояти учун Ўзбекистонда суд қилинган ва Қарши шаҳридаги энг оғир колониялардан бирида жазони ўташ ҳамда 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси таъйинланган.

Бахтиёр Қудратуллаев қамоқдалиги пайти соғлиғида ўзгаришлар юзага келади. Ҳатто, баъзи манбаларнинг иддао этишича, «вор закон» ҳолсизлиги сабаб қамоқдан ногиронлар аравачасида чиққан.

Озодликка чиққанидан сўнг Бахтиёр Қудратуллаев Ўзбекистонда мамлакатдаги энг нуфузли қонун ўғриси сифатида қайта тикланган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: