14:49 | 01.12.23

                       

Ўзбекистон махсус хизматлари Jah Khalib концертидаги тартибсизликлардан сўнг мафияни йўқ қилишга киришди

Bugun.uz ўзбек жиноий гуруҳларининг асосий иштирокчиларини қўлга олиш бўйича махсус операция қандай ишлаб чиқилгани тафсилотлари ҳақида маълумот беради.

Махсус хизматлар тергов давомида Миллий гвардия билан тўқнашув иштирокчилари орасида Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан келган жиноий гуруҳларнинг кўплаб вакиллари борлигини аниқлаган. Шунингдек, тезкор ходимларнинг сўзларига кўра, айнан мафия қалбаки чипталар савдоси билан боғлиқ бўлган.

Маълумотларга кўра, Jah Khalib концертига жами 12 минг киши келган, бироқ атиги 9 минг киши ҳақиқий чиптага эга бўлган, қолган чипталар сохта бўлган.

Bugun.uz манбасига кўра, махсус операцияга тайёргарлик бир неча ой олдин бошланган ҳамда махсус хизматлар рейднинг барча деталларини аниқ ишлаб чиққан бўлган.

Humo arena яқинидаги тартибсизликлардан сўнг республиканинг барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарияти билан бир неча бор ёпиқ мажлислар ўтказилиб, махсус операцияни тезлаштиришга қарор қабул қилиниб, кенг кўламли тозалаш операцияси бошланган.

Қайд этиш керак, Миллий гвардия расмий муносабатида мафия вакиллари билан тўқнашувлар содир бўлганини рад этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик машҳур репернинг концертига минглаб одамлар қалбаки чипталар ёрдамида киришга уринган, уринишлар тартибсизликларга айланиб кетганди. Humo arena яқинида содир бўлган тартибсизликлар вақтида бир неча киши жароҳат олгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: