17:14 | 01.12.23

                       

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи Jah Khalib концертидаги тартибсизликлар сабаб ишдан олинган

У оммавий тадбирлар вақтида хавфсизлик таъминланмаганлиги ҳамда ташкилий масалаларда йўл қўйилган камчиликлар сабаб ишдан олинган. Атамурад Аҳмедовнинг ишдан олиниши сабаби сифатида унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар кўрсатилиши қарор қилинган.

Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Атамурад Аҳмедов Humo Arena яқинида жиноий гуруҳлар томонидан тартибсизликлар уюштирилганидан сўнг, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Минглаб одамлар концертга сохта чипталар ёрдамида киришга уринган пайт, жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув бўлган.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, ўтган дам олиш кунлари қозоғистонлик репернинг концертида содир бўлган воқеалар келиб чиқишига жавобгар этиб Аҳмедов жазоланган. У оммавий тадбирлар вақтида хавфсизлик таъминланмаганлиги ҳамда ташкилий масалаларда йўл қўйилган камчиликлар сабаб ишдан олинган.

Бироқ, Атамурад Аҳмедовнинг ишдан олиниши сабаби сифатида унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар кўрсатилиши қарор қилинган. Шундан сўнг, Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Қайд этиш керак, Миллий гвардия расмий муносабатида мафия вакиллари билан тўқнашувлар содир бўлганини рад этмоқда.

Мавзуга доир:

Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинди

Ўзбекистон махсус хизматлари Jah Khalib концертидаги тартибсизликлардан сўнг мафияни йўқ қилишга киришди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: