15:05 | 16.10.21

                       

Олимлар коронавирусдан ўлимни камайтирадиган препаратларни маълум қилди

Буни аниқлаш учун миллионга яқин одамда тадқиқот ўтказилган

Швециянинг Каролинск институти олимлари холестеринга қарши препаратлар коронавирус билан касалланган одамларда ўлим хавфини камайтиришга ёрдам беришини айтди. Бу ҳақда «РЕН ТВ» хабар берди.

Фото: «The Scientist»

Маълум қилинишича, холестеринга қарши препаратлар қон томирларда яллиғланишни камайтириши мумкин. Мазкур турдаги дорилар таркибидаги статинлар коронавирусдан ўлим хавфини камайтиришга ёрдам беради. Буни аниқлаш учун ўтказилган тадқиқотда 45 ёшдан ошган Стокгольмнинг 963 876 аҳолиси қатнашган.

Бироқ мутахассислар тадқиқот натижаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, статинли препаратлар коронавирусдан ўлим хавфини камайтириши ҳали тўлиқ исботланмаганини айтган. Маълумот ўрнида, олимлар Шимолий Африка ва Ғарбий Осиёдаги Nigella sativa (экма седана) ўсимликлари коронавирусни даволашда самарали фойда бериши мумкинлигини айтганди.

«Бу модда, шунингдек, COVID-19 билан касалхонага ётқизилган оғир аҳволдаги беморларда пайдо бўладиган гиперцитокинемияни блокировка қилиш қобилиятига эга», — деган тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Австралия католик университети профессори Каниз Фотима Шад.

Аввалроқ япониялик олим саратон ва инсульт хавфини камайтирувчи дамлама номини айтганди. Шунингдек, ЖССТ коронавирусдан кейин кузатиладиган аломатлар ҳақида маълумот берган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: