19:10 | 03.12.23

                       

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

20 ёшли йигит ҳозирда ота-онаси билан биргалиги маълум қилинди.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги ётоқхонада келиб чиққан ёнғинда 13 нафар ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яшовчи фуқаро тирик бўлиб чиқди, деб хабар бермоқда Қозоғистоннинг маҳаллий нашрлари.

Омон қолган Амирали Рамазон 20 ёшда бўлиб, Чимкентдаги мадрасалардан бирида ўқиётган бўлган. У пул топиш мақсадида Олмаотага кўчиб ўтган ва ётоқхонага жойлашган.

Воқеа содир бўлишидан бир кун олдин йигит туғилиб ўсган Сариоғаш туманига қайтиб келган, чунки ота-онаси ундан қайтиб келишини ва Тошкентда бирга имтиҳондан ўтишини сўрашган. Айни пайтда Рамазон уйда ота-онаси биланлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 72 нафар меҳмон истиқомат қилган Олмаотадаги ҳостелда 30 ноябрь куни ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин пайтида 13 киши жумладан тўққиз нафар қозоғистонлик, икки нафар россиялик ва икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: