18:18 | 25.11.23
Олдинроқ, трансформаторларни алмаштириш пайтида фавқулодда ҳолат бўлганди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги «Сағбон» подстанциясида трансформатор ўрнатиб бўлинди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг маълум қилишича, барча истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа уланмоқда.
Айтилишича, ҳозирги вақтда Тошкент туманининг мазкур подстанциясидан таъминланувчи ҳудудларида электр таъминоти тўлиқ тикланган. Олмазор туманидаги истеъмолчилар эса босқичма-босқич электр энергияси билан таъминланмоқда.
Компания расмийларининг айтишича, ҳолатни бартараф этиш учун 200 дан ортқи ходимлар ва 50 га яқин зарур техника воситалари 24 соатлик иш режимида фаолият юритишган.
«Мазкур жараён тез фурсатларда тўлиқ якунига етказилади ва истеъмолчилар электр энергияси билан тўлиқ таъминланади» дейилган компаниянинг шаҳар филиали хабарида.
Маълумот учун, қуввати 40 минг кВА бўлган янги куч трансформаторини алмаштириш вақтида таъминот вақтинчалик иккинчи трансформаторга ўтказилгани учун тармоқда юклама ошиб кетган ва бу фавқулодда ҳолат юзага келишига сабаб бўлганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: