12:01 | 28.11.23

                       

Қорақалпоғистонда ноқонуний ов қилиб юрган ўрмон хўжалиги раҳбари аниқланди

Экология вазирлиги томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлиги, Қорақалпоғистон прокуратураси ҳамда «Судоче-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ҳамкорлигида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.

Вазирлик маълум қилишича, Мўйноқ тумани «Қазахдаря» ОФЙ ҳудудида ўтказилган рейд давомида «Қораўзак» давлат ўрмон хўжалиги раҳбари А. И. тегишли рухсатномасиз ов милтиғи билан ов қилиб юрганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: