9:53 | 12.12.23

                       

ОТМ талабалари учун поездларга чегирмалар эълон қилинди

Қишки таътил учун ушбу чегирмалар «Афросиёб» поездларига нисбатан амал қилмайди.

Республика Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун «Ўзтемирйўлчи» АЖ томонидан поезд қатновларига чегирмалар эълон қилинди.

2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар давом этадиган ушбу чегирмалар ўрнатилган тартибда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз миқдорида амал қилади. Хабарда келтирилишича, чегирмалар SV /VIP класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларига нисбатан қўлланилмайди.

Маълумот учун, чипталарни eticket.railway.uz сайтидан электрон тарзда харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун:
Алоқа маркази: 1005
Ишонч телефони: +998 71 299 94 50
Телеграм: t.me/uzrailpassuz

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways ҳам талабаларга 50 фоизлик чегирма эълон қилганди. Шунингдек, талабалар қишки таътилда қачонгача дам олиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: