15:06 | 14.09.23 674

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашувида Озарбайжон президенти ҳам қатнашади

Илҳом Алиев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистонга борди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳатлашув учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда «Azernews» нашри хабар берди.

Фото: Azer News

Маълум қилинишича, Душанбе халқаро аэропортида олий даражали меҳмонни кутиб олиш учун фахрий гвардия саф тортган. Озарбайжон етакчисини аэропортда Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода кутиб олган.

Илҳом Алиев Марказий Осиё давлатлари йиғилишида иштирок этиши ва давлат раҳбарлари билан тор доирадаги учрашувлар ташкил этиши режалаштирилган.

Шу тариқа, Алиев Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувида минтақадан ташқаридаги давлатдан қатнашаётган биринчи президентга айланди.

Маълумот ўрнида, Душанбеда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам унда қатнашиш учун Тожикистонга жўнаб кетди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1161
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 524
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 802
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 830
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1492
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 679