20:07 | 22.12.22

                       

Ўзбекистон «Бизнесдаги порахўрлик хавфи» индексида юқорилади

Мамлакат 2021 йилга нисбатан 16 поғонага кўтарилган

Ўзбекистон «Бизнесдаги порахўрлик хавфи» индексида 2021 йилга нисбатан 16 поғонага юқорилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Маълум қилинишича, Trace International халқаро ассоциацияси 2022 йил учун эълон қилган «Бизнесда порахўрлик хавфи» индексида Ўзбекистон 100 баллик тизимда 58 балл билан баҳоланган. Бу натижа мамлакатнинг 2021 йилдаги ўрнини 16 поғонага яхшилаб, 131-ўринга жойлашишига сабаб бўлган.

Маълумот учун, TRACE Matrix индекси компанияларнинг маълум бир мамлакат ҳудудида бизнес юритишида дуч келиши мумкин бўлган коррупция хавфини баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган. Индекс 2014 йилдан буён эълон қилиниб келмоқда.

Қайд этилишича, 2022 йилги кўрсаткичларга кўра, Шимолий Корея, Туркманистон, Экваториал Гвинея, Сурия ва Венесуэлада тижорий порахўрлик хавфи энг юқори. Норвегия, Янги Зеландия, Швеция, Швейцария ва Данияда эса, аксинча, бизнесдаги порахўрлик хавфи энг паст деб топилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш дастури ишга туширилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги 2 йилда коррупция шаклида талон-тoрож қилинган бюджет маблағлари миқдори очиқланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: