21:54 | 18.01.24
Осиё Кубоги-2023 ўйинларида терма жамоа плей-офф томон катта қадам ташлади.
Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё Кубоги-2023 чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба билан терма жамоа футболчилари нимчорак финал сари муҳим қадам ташлади.
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ ярим ҳимоячи Аббоз Файзуллаев томонидан ўйиннинг дастлабки голи киритилди. Ўйиннинг кейинги голлари Игор Сергеев(18) ва Шерзод Насруллаев(45+4) томонидан рақиб дарвозасига жойланди.
Маълумот учун, 23 январ куни Ўзбекистон Австралия билан кейинги босқич масаласини ҳал қилиш учун баҳсларга киришади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: