17:34 | 25.02.23 212

Ўзбекистон маҳсулотлари Қозоғистон портлари орқали ташилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Ақтовдаги бош консули «Порт Қуриқ» бош директори билан ушбу масалани муҳокама қилди

Ўзбекистоннинг Ақтов шаҳридаги бош консули Отабек Турсинбеков Қозоғистоннинг «Порт Қуриқ» бош директори Серик Ахметов билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Фото: «Дунё» агентлиги

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ушбу порт орқали ташиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Серик Ахметовнинг айтишича, айни пайтда порт инфратузулмасини такомиллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорлар билан ишлар олиб борилмоқда. «‘Порт Қуриқ’ни келгусида ривожлантириш учун бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу жумладан, портда ‘Саржа’ кўп функцияли денгиз терминалини қуриш назарда тутилган. Ушу вазифалар портнинг юк ўтказувчанлик имкониятини сезиларли даражада оширади», дейилади хабарда.

Портнинг юк ўтказувчанлик имкониятининг кенгайиши Ўзбекистон тадбиркорларининг ҳам Транскаспий халқаро йўналиши орқали савдо-иқтисодий алоқаларининг фаоллашишига хизмат қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон порт орқали Каспий денгизига юк жўнатиш имкониятига эга бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Болтиқ денгизидаги Венцпилс портидан АҚШ, Канада, Бразилия ва Скандинавия мамлакатларига юк транзити сифатида фойдаланиш учун терминал ижарага олишни режалаштирганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 964
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 535
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 445
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1149
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946