10:21 | 14.01.24
Миллий терма жамоанинг илк баҳси «нурсиз» дуранг билан якунланди, ўйинда гол киритилмади.
Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги-2023 баҳсларининг 1-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия билан ўйин ўтказиб, дурранг натижа қайд этди. Ўйинда биронта гол киритилмади, ҳисоб – 0:0.
Ўйин ўзбекистонликларнинг устунлигида ўтди, аммо бир қатор яхши имкониятлардан фойдалана олишмади. Шунингдек, Сурия вакилларининг киритган голи офсайд сабабли инобатга олинмади.
Ўзбекистон кейинги гуруҳ баҳсларни Ҳиндистон (18 январ, 19:30) ҳамда Австралияга (23 январ, 16:30) қарши ўтказади. Гуруҳда ҳозирча уч очко тўплаган Австралия пешқадамлигича қолмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: