15:11 | 22.03.24

                       

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2 ойда 9,9 млрд АҚШ долларидан ошди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошган. Ташқи савдо айланмасида экспорт – 3,6 млрд долларни, импорт – 6,3 млрд долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон 2 ойда 151 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълумотларга кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-феврал ойларида жаҳоннинг 151 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,5 фоиз), Россия (17,8 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,4 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт – 3,6 млрд долларни, импорт – 6,3 млрд долларни ташкил қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: