9:25 | 16.01.24

                       

Ўзбекистонда 16 январ куни ҳарорат +12 даражагача илиқ бўлади

Айрим жойларда совуқ ҳарорат кузатилади. Қор, ёмғир ёғади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2…+4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ, чўл ҳудудларда 0…-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир, қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2…+7 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +7…+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши  мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: