19:21 | 30.05.24
Ўзбекистонда 2 мингта грант учун хотин-қизларга тавсиянома берилади. Тавсияномага ариза бериш саналари маълум қилинди.
Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга грант учун тавсиянома бериш бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, 2 мингта грант учун хотин-қизларга тавсиянома бериш бошланган. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган ўринлар учун тавсиянома олиш мақсадида талабгорлардан аризалар 30 майдан 8 июнга қадар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Республика олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
Шунингдек, тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган шунингдек, умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.
Юқоридагиларга кўра аризалар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда талабгорнинг ўзи томонидан тўлдирилади.
Талабгор ариза тўлдираётганда паспорт церийаси ва туғилган куни, ой ва йили маълумотларини киритиб, маълумотлари платформада сақланишига бўйича розилик берганидан сўнг, кейинги саҳифага ўтилади. Унда яшаш манзили (ҳудуди, тумани, маҳалласи, кўчаси ва уй рақами) тўлиқ киритилади. Шундан сўнг талабгор белгиланган 6 та мезондан қайси бирига тўғри келса шу танлайди ва сақлаш тугмасини босса унга смс код келади. Ариза смс орқали юбориладиган код билан тасдиқланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: