17:58 | 25.01.24

                       

Ўзбекистонда 27-28 январ кунлари ҳарорат -11 даражагача совийди

Дам олиш кунлари республиканинг деярли барча ҳудудларида қор, ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 январда баъзи жойларда қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 январда -6…-11 даража, 28 январда -2…-7 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 январда куннинг иккинчи ярмида ва 28 январ куни баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиш эҳтимоли бор. Ҳарорат 27 январда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10 даража илиқ, 28 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 27 январда -6…-11 даража, 28 январда -2…-7 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 январда ёғингарчилик кутилмайди, 28 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади,15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ; 28 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 январда куннинг иккинчи ярмида ва 28 январ куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 январда кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража, 28 январда кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи 27 январда +1…+6 даража, 28 январда +5…+10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 27 январда баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. 28 январда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27 январда -5…-10 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ; 28 январда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ, Тошкент ва Наманганда қор кўчиш хавфи эълон қилингани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: