23:37 | 24.01.24

                       

Тошкент ва Наманганда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 25-31 январ кунлари қор кўчиши мумкинлигини маълум қилди.

Ўзбекистонда 25-31 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари) ва Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Ушбу вақтда кўринувчанлик пасайиб, йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин.

«Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳафта ўрталарига бориб қор, ёмғир ёғиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: