21:57 | 30.06.24

                       

Ўзбекистонда 5 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилингани очиқланди

Ўзбекистонда 5 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилингани очиқланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 10,4 фоизга кўпайган.

Ўзбекистонда 5 ойда 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 420,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 фоизга ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари қуйидаги давлатлари ҳиссасига тўғри келган:

  •  Россия (32,7 фоиз);
  •  Покистон (19,7 фоиз);
  •  Қозоғистон (15,3 фоиз);
  • Хитой (7,8 фоиз).

Шунингдек, 2024 йилнинг январь-май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 фоизини ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: