19:52 | 18.01.24

                       

Ўзбекистонда аҳоли сони қайси ҳудудда тез ўсаётгани маълум бўлди

Республиканинг доимий аҳолиси сони ҳам очиқланди.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони қарийб 36,8 миллион кишини ташкил этган. Статистика агентлиги сўнгги маълумотларни очиқлади.

Унга кўра, Сурхондарё, Наманган Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси тез ўсмоқда. 2023 йилнинг январ ойи билан солиштирилганда республикада 2,2 фоизга аҳоли сони кўпайган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида аҳоли сонининг кўпайиши бошқа жойларга нисбатан кам кўрсаткичга эга.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

Қорақалпоғистон Республикаси — 1,3 фоиз;

Андижон вилояти – 2,2 фоиз;

Бухоро вилояти – 1,7 фоиз;

Жиззах вилояти – 2,2 фоиз;

Қашқадарё  вилояти – 2,2 фоиз;

Навоий вилояти – 1,9 фоиз;

Наманган вилояти – 2,3 фоиз;

Самарқанд вилояти – 2,2 фоиз;

Сурхондарё  вилояти – 2,5 фоиз;

Сирдарё вилояти – 1,9 фоиз;

Тошкент вилояти – 1,9 фоиз;

Фарғона вилояти – 2,1 фоиз;

Хоразм вилояти – 1,9 фоиз;

Тошкент шаҳри – 2,9 фоиз.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: