9:11 | 24.05.24

                       

Ўзбекистонда аҳолини сув билан таъминлаш учун ўтган йилларга нисбатан 8 баравар кўп маблағ сарфланган

Ўзбекистонда аҳолига сув еткизиб бериш учун ўтган йилларга нисбатан 8 баравар кўп маблағ сарфланган. АОКАда ўтказилган брифингда ичимлик суви нархи арзонлиги қайд қилинди.

Ўзбекистонда аҳолига сув еткизиб бериш учун 20 трлн сўм маблағ сарфланди. Бу ҳақда Расмий хабарлар телеграм канали маълум қилди.

Қайд қилинишича, АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот»АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш: амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сўнгги 7 йилда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга 20 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилган (олдинги 25 йилга нисбатан 8 баравар кўп). Ушбу маблағлар ҳисобидан 2 916 та сув иншооти ва 43 минг кмга яқин ичимлик суви тармоқлари тортилган.

Мазкур давр мобайнида 8 миллионга яқин аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланиб, 14,5 миллион нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланган. 2024 йил январь ҳолатида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминлангганлик даражаси 77,2 фоизни ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, ичимлик суви тарифлари арзонлиги ундан хўжасизларча фойдаланиш, ичимлик сувига беписандлик билан муносабатда бўлиш омилларидан бири ҳисобланади. Соҳадаги мавжуд вазият аҳолини сув билан таъминлаш масалаларида бозор нархлари механизмларига ўтиш заруратини тақазо қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: