20:39 | 03.06.24

                       

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори эълон қилинди. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 8 млн сўмга етди.

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 5 млн сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда  2024 йилнинг январь-март ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари:

  • Тошкент шаҳрида (8 116,8 минг сўм);
  • Навоий вилоятида (6 500,3 минг сўм);
  • Тошкент вилоятида (4 764,4 минг сўм);
  • Андижон вилоятида (4 390,9 минг сўм);
  • Қорақалпоғистон Республикасида (4 065,4 минг сўм) кузатилган.

Шунингдек, иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келган — 13,2 миллион сўм.

 

Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳалари эса энг қуйи ўринни эгаллаган — 3,3 миллион сўм.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: