11:15 | 06.04.24

                       

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги маълум бўлди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўзбек аёллари узоқроқ яшайди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди.

Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2022 йилда 73,8 ёшни ташкил этган.

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:

  • Аёллар учун – 76,9 ёш;
  • Эркаклар учун – 72,5 ёш.

Маълумот учун, 2023 йилда республика бўйича 961 962 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. 2024 йил январ-феврал ойларида 137 456 нафар чақалоқ туғилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: