22:24 | 28.03.24

                       

Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Статистика агентлигига кўра, йил бошидан бери Ўзбекистонда 137 456 нафар чақалоқ дунёга келди.

Ўзбекистонда январь-февлар ойларида 137 456 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси бўйича 137 456 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундан, 71 287 нафари ўғил болалар бўлса, 66 169 нафар қиз болалар дунёга келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: