20:39 | 25.05.24

                       

Ўзбекистонда Атом энергияси агентлиги ташкил қилинади

Ўзбекистонда Атом энергияси агентлиги ташкил қилинади. Агентлик атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланишни ижро этувчи ҳокимият органи бўлиши маълум қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергияси агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Хабар берилишича, 2024 йил 24 май куни Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита);
  • Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (Инспекция).

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (Агентлик).

Бунда:

  • Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
  • Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
  • Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: