10:11 | 16.02.24

                       

Ўзбекистонда бир йилда 50 ёшдан ошганлар орасида неча киши оила қургани маълум бўлди

Ўзбекистонда бир йилда 50 ёшдан ошганлар орасида неча киши оила қургани маълум бўлди. Шу билан бирга, 60 ёшдан катталарнинг қанчаси фарзандли бўлгани очиқланган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати 2023 йилда 50 ёшдан ошганларнинг оила қуриш ва фарзандли бўлишга оид кўрсаткичларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, 2023 йилда Ўзбекистонда 60 ва ундан юқори ёшда 819 нафар эркаклар фарзандли бўлган. 2023 йилда 50 ёш ва ундан ката ёшда никоҳ қурганлар сони 6651 нафарга етган.

Аввалроқ Оила ва гендер институти 3 минг киши орасида сўровнома ўтказганди. Унда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилаларнинг бахтлилик кўрсаткичи юқори экани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: