15:21 | 08.02.24
Ўзбекистонда 2023 йил давомида қурилиш соҳасида 4 859 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Сўнгги 5 йилда соҳада 30 мингдан ортиқ компаниялар фаолияти йўлга қўйилган.
Статистика агентлиги ахборот хизмати Ўзбекистонда ўтган 2023 йилда қанча қурилиш компанияси ташкил этилгани бўйича кўрсаткичларни эълон қилди.
Маълум бўлишича, 2023 йилда қурилиш соҳасида 4 859 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган. Қуйида уларнинг сўнгги йиллардаги динамикаси келтирилган:
Аввалроқ 2023 йилда 149,9 триллион сўмлик қурилиш амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу кўрсаткич 2022 йилга (130,8) нисбатан салкам 20 триллион сўмга кўп.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: