14:56 | 07.08.24
Ўзбекистонда бир нечта туман ҳоқимлари ишдан олинди.
Ўзбекистонда бир нечта туман ҳокимлари бошқа ишга олингани муносабати билан амалдаги лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят туман ҳоқимликлари матбуот хизмати хабар берди.
Элёрбек Асронкулов Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.
Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Камилжан Айтбаев Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.
Мансуров Ахрор Аҳмадалиевич Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Сардорбек Эргашев Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача мазкур туман ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: