11:53 | 23.02.24

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Дам олиш кунлари совуқроқ об-ҳаво сақланиб туради. Жойларда ҳарорат -7–12 даражагача пасайиши мумкин. Аксар ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, фақат 3 ҳудуддан ташқари. Йўлларда яхмалак кузатилади.

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-5 даражага паст, нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 2 даража илиқ, 24-25 февралда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Шимолда кечалари 7-12 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.

24-25 февраль кунлари республиканинг кўпчилик ҳудудларида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 февралда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: