9:11 | 27.05.24
Ўзбекистонда давлат хизматларида Face-ID усули жорий қилинади. Фуқаролар нотариал идоралар ва давлат хизматлари марказларида қайта идентификациядан ўтиши бепул бўлади.
Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Маълум қилинишича, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида айрим тартиблар ўрнатилади. Хусусан:
2024 йил 1 июлдан:
Шунингдек, 2024 йил якунига қадар давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади. Бунда, фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.
Бундан ташқари, фуқаролар давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар орқали Мobile-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтиши бепул бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: