15:21 | 04.03.24

                       

Ўзбекистонда электр таъминотига чекловлар киритилади

Ўзбекистонда электр таъминотига чекловлар киритилади. Таъкидланишича, Республика истеъмолчиларига 227,5 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 6 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилган.

Ўзбекистонда электр таъминотида маълум миқдорда чекловлар киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда АОКАда оътказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхоъжаев маълум қилди.

Маълум қилинишича, Республика истеъмолчиларига 227,5 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 6 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди.

«Шунга қарамай, қишнинг совуқ кунларида магистраль газ қувурларида газ босимининг кескин тушиб кетганлиги ҳамда аҳоли истеъмолчиларида электр энергиясига нисбатан талабнинг ошиб бориши туфайли 3 март куни мамлакатимиз боъйлаб асосан куннинг тиғиз вақтларида 960 МВтгача чекловлар киритилишига мажбур боълинди.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бугун ҳам куннинг тиғиз пайтларида маълум миқдорда чекловлар киритилиши кутилмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 3 март куни электр таъминотидаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан 514 та мурожаат келиб тушган ва барчаси махсус бригадалар томонидан бартараф этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: