13:51 | 01.04.24
«Ўзгидромет» 1-5 апрел кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Бугун кундузи Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 2-3 апрел кунлари республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келади. 2 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 3 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
1-3 апрел кунлари ҳаво ҳарорати 15-20 даража атрофида бўлади. 4-5 апрелда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +18…+23 даражагача, баъзи жойларда +25 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат асосан +5…+10 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда 2-4 апрел кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда 1-2 ва 4-5 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат 1-3 апрелда +16…+19 даража, 4-5 апрелда +19…+22 даража бўлади. Ҳарорат кечалари асосан +5…+10 даража бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: