16:27 | 04.04.24

                       

Ўзбекистонда касаначилик асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда касаначилик асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилади. Дастлабки мақсадли маблағлар Экология жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Қонунчиликка кўра, 2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши белгиланган.

Бунда:

  • ўрмон фонди мавжуд ерларининг жорий ҳолати (тоифаси)дан келиб чиққан ҳолда ҳар бир касаначилик асосида кўчат етиштирувчига камида 5 гектаргача ерлар шартнома асосида бириктирилади;
  • касаначилик асосида кўчат етиштириш белгиланган схема бўйича амалга оширилади;
  • касаначилик асосида кўчат етиштиришни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган дастлабки мақсадли маблағлар Экология жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: