19:43 | 17.02.24

                       

Ўзбекистонда кимлар ер солиғидан озод қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистонда кимлар ер солиғидан озод қилиниши маълум бўлди. Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

Маълумот учун, Мол-мулк ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилган. 2024 йил 1 июнгача ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг 3 карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатилади.

Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июн ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини 12 ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.

Бундан ташқари, ғалладан бўшаган ерни ишсиз аҳолига вақтинча берган фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: