15:48 | 04.06.24
Ўзбекистонда машиналар учун экостикерларни қаердан олиш мумкинлиги маълум бўлди. Айримларга яшил стикер почта орқали юборилади.
Ҳукуматнинг 29 мартдаги «Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» қарори билан барча тоифадаги автомототранспорт воситаларига экологик стикерларни жорий этиш тартиби ва муддатлари тасдиқланган эди.
Bugun.uz манбалари маълумотларига кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш бошланади. Мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади.
Маълумот учун, электромобил ва янги машина эгаларига яшил стикер почта орқали юборилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: