10:51 | 23.01.24

                       

Ўзбекистонда ҳаво сифатининг миллий стандартлари ишлаб чиқилади

Тошкент шаҳри атмосфераси Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан 15 та автоматик станция орқали мониторинг қилинади.

Мониторинг давомида ҳаводаги чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди, фенол, фтор водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар, ПМ10 ва ПМ2,5 майда зарралари кузатилади.

Атмосферанинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар Экология вазирлигининг eco.gov.uz/uz/метео/индех сайтига интеграция қилинди.

Тошкент шаҳрида 2015–2023 йиллардаги АИИ кўрсаткичлари

Фото: Экология вазирлиги

Жадвалдан кўриниб турибдики, кейинги йилларда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб бормоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан 1,3 баравар ошиб кетган.

Фото: Экология вазирлиги

Шу билан бирга, 2023 йилда Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланишини автоматик назорат қилувчи станциялар маълумотларига кўра, IQAir веб-сайти шкаласига кўра, энг ифлосланган ой январ ойи бўлган.

Фото: Экология вазирлиги

ЖССТ тавсияларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши саломатлик учун хавфли бўлиб, инсульт, юрак-қон томир касалликлари, нафас олиш тизими хасталиклари ва ўпка саратонини келтириб чиқаради.

«Аҳоли турмуш даражаси ва саломатлигини яхшилаш учун онлайн режимда ишончли, сифатли ахборот олиш учун автоматик мониторинг станцияларини жорий этиш орқали республика шаҳарларида ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш тизимини кенгайтириш, энергияни тежаш, энергия тежайдиган қурилмалардан фойдаланиш масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ва турар-жой биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш лозим», – Экология вазирлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: