20:24 | 06.02.24

                       

Ўзбекистонда пахта ғалла навларини кўпайтириш режалаштирилмоқда

Давлат дастури лойиҳасида пахтада 5 та ва ғаллада 8 та янги тезпишар, серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш, танлаб олинган навлар майдонини ҳар йили камида 10 фоизга кенгайтириб бориш, замонавий ресурс тежамкор технологияларни пахта ва ғалла майдонларининг 40-50 фоизида жорий этиш, олимларни агрокластерларга бириктириш ҳамда илмий асосланган тавсиялар бериш, тупроқ унумдорлиги паст бўлган пахта майдонларида алмашлаб экиш тизимини кенгайтириш назарда тутилган.

Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди, унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларнинг доимий комиссиялари вакиллари, экспертлар, Ёшлар парламенти аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. Давлат дастури лойиҳасининг «Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш» йўналиши доирасида пахта ва ғалла экинлари ҳосилдорлигини ошириш, жумладан, пахта ҳосилини ўртача 45-50 центнерга, ғалла бўйича 80-100 центнерга етказиш мақсад қилинган.

Шунингдек, пахтада 5 та ва ғаллада 8 та янги тезпишар, серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш, танлаб олинган навлар майдонини ҳар йили камида 10 фоизга кенгайтириб бориш, замонавий ресурс тежамкор технологияларни пахта ва ғалла майдонларининг 40-50 фоизида жорий этиш, олимларни агрокластерларга бириктириш ҳамда илмий асосланган тавсиялар бериш, тупроқ унумдорлиги паст бўлган пахта майдонларида алмашлаб экиш тизимини кенгайтириш назарда тутилган.

Чорвачиликда йиллик ўсиш суръатини камида 3,8 фоизга етказиш, ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,2 баробарга, экспортни ҳажмини 1,5 баробарга ошириш, аграр соҳани замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш чораларини кўриш каби масалалар дастур лойиҳасига киритилган. Дастур лойиҳасида қуввати 45 минг тонна бўлган 11 та агрологистика маркази фаолиятини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалигида хавфли пестицидлардан фойдаланишни тартибга солиш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмини камида 2,5 млрд долларга етказиш белгиланган.

Мажлисда дастур лойиҳасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлашга ҳамда қишлоқ хўжалигида янги иш ўринларини яратишга қаратилган масалаларга ҳам эътибор қаратилганлиги таъкидланди. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 100 трлн сўмдан ошириш, яъни жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини 25 фоиздан ошириш, жумладан, мева-сабзавотни 3,2 млн тоннага, гўштни 450 минг тоннага, сутни 3 млн тоннага ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари улушини 40 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, хусусий сектор билан ҳамкорликда 13 та янги ўсимликлар клиникасини, аҳоли хонадонларида биолабораторияларнинг 400 та мавсумий шохобчаларини ташкил этиш орқали 1 200 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган. Сенаторлар томонидан бугунги кунда бутун дунёда долзарб бўлиб бораётган сув танқислигининг олдини олиш, сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш борасида дастур лойиҳасида белгиланган вазифалар муҳимлиги таъкидланди.

Хусусан, 1,5 минг километр йирик каналларни бетонлаштириш, 6 113 та сув хўжалиги объектида сув ҳисобини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи қурилмаларни ўрнатиш, 2 647 та мелиоратив кузатув қудуғида сизот сувлари сатҳи мониторингини автоматлаштирилган тизимга ўтказиш назарда тутилган. Қизғин муҳокамалар жараёнида сенаторлар, экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда мутахассислар томонидан Давлат дастури лойиҳасига бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: