12:43 | 04.02.24

                       

Ўзбекистонда қайси машиналарга божхона божи қўлланилмаслиги маълум қилинди

Двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун 5 фоизли ставкаси қўлланади.

Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январгача, Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган янги енгил автотранспортларни (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилиши белгиланган:

  • двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун ноль ставкаси;
  • двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспортлар учун 5 фоизли ставкаси.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2023 йилда жами 424 658 дона янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди. Улардан 62 422 донаси хорижда ишлаб чиқарилган машиналар ҳисобига тўғри келади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: